Ссылки доступа

Андижон вилоятидаги бир гуруҳ маҳаллий депутатлар президент Мирзиёевга шикоят қилишди (видео)


Андижонлик депутатнинг сессия пайтида тинтув қилиниши иддао қилинган сурат. Олий Мажлис депутати Расул Кушербаевнинг телеграм каналидан олинди.

Андижон вилоятидаги қатор туман ва шаҳар Кенгашларининг бир гуруҳ депутатлари президент Шавкат Мирзиёевга Андижон шаҳар ҳокими ва прокурорини танқид қилгани учун даҳлсизлик мақомидан маҳрум қилинган депутат Шуҳрат Каримов масаласига эътибор қаратишни илтимос қилиб видеомурожаат жўнатди.

Мурожаатда депутатлар “айрим мансабдор шахслар депутатларга босим ўтказаётгани”ни таъкидлаган ҳолда, “маҳаллий кенгашлар депутатлари дахлсизлиги қўпол равишда бузилаётгани эътиборсиз қолдирилаётганига” эътироз билдирганлар.

Депутатларнинг айтишларича, Андижон шаҳар кенгаши депутати Шуҳрат Каримов даҳлсизлик мақомидан ноқонуний маҳрум этилгани жамоатчиликнинг эътирозлдарига сабаб бўлганига қарамай, шу кунгача бу масалага жиддий ёндашув бўлмаган.

Андижон шаҳар Кенгашининг 17 майда ўтган 20-сессиясида депутат Шуҳрат Каримов тинтув қилинган ва депутатлик дахлсизлигидан маҳрум этилгани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Ҳамкасблари депутат Андижон шаҳар ҳокимнинг ер бўйича айрим қарорларини танқид қилгани ва шаҳар прокурори аттестациядан ўтказилишини талаб этгани ортидан мана шундай босим остида қолганини айтишган.

20 май куни эса Бош прокуратура депутатга нисбатан Жиноят кодексининг 228- (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 229- (ўзбошимчалик) моддаси билан жиноят иши очилганини маълум қилганди.

Айни пайтда Адлия вазирлиги бу масалага муносабат билдирар экан "депутатни тинтув қилиш ва ўз ваколатларини амалга оширишга монелик қилиш ноқонуний" экани ҳақида билдирган.

XS
SM
MD
LG