Ссылки доступа

Қозоғистон учинчи марта хоккей бўйича Жаҳон чемпионатида Германияни мағлуб этди


Қозоғистоннинг хоккей бўйича миллий жамоаси Рига шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Германияни 3: 2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, учинчи ғалабасини қўлга киритди.

Аввалроқ Қозоғистон жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони Финляндияни (2: 1) ва Латвия жамоасини (3: 2) мағлубиятга учратган эди. Жаҳон чемпионатидаги учинчи ўйинда Қозоғистон терма жамоаси АҚШ жамоасидан мағлубиятга учради.

Айни пайтда қозоғистонлик хоккейчилар тўртта ўйиндан сўнг етти очко билан Германия, Латвия ва Финляндияни ортда қолдириб, гуруҳ жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Қозоғистон терма жамоасининг гуруҳ босқичи якунига қадар яна учта учрашув қолди: 28 майда — Канада, 29 майда — Италия ва 31 майда — Норвегия билан. Кучли тўртлик жамоалари плей-оффга йўл олишади.

Қозоғистон терма жамоасига қозоғистонлик хоккейчи, пойтахтнинг «Барс» клуби бош мураббийи Юрий Михайлис мураббийлик қилмоқда. Терма жамоага Жесси Блекер, Кертис Вулф, Даррен Дитс каби легионерлар — асли канадалик, Виктор Шведберг (Швециядан) киради. Уларнинг барчаси Қозоғистон фуқаролигини олди.

1998 йилдан бери Қозоғистон жамоаси саккиз марта юқори дивизионда қатнашди, 1998 ва 2006 йилги қишки Олимпия ўйинларида қатнашди, аммо гуруҳ босқичидан нарига ўтмади. Қозоғистон терма жамоаси 1996, 1999, 2011, 2017 йилларда бўлиб ўтган Қишки Осиё ўйинларида биринчи ўринни эгаллаган.

XS
SM
MD
LG