Ссылки доступа

Россиядаги суд тожик имомини Россия фуқаролигидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорни бекор қилди


Таджикский священнослужитель Саиднуриддин Розиков
Таджикский священнослужитель Саиднуриддин Розиков

Россиядаги суд Тожикистон фуқаросини Россия фуқаролигидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Март ойида Свердловск вилоятининг Режевский суди Россия фуқаролигини бекор қилди ва тожикистонлик 60 ёшли имом Саиднуриддин Розиқовни мамлакатдан чиқариб юборди.

25 май куни Свердловск вилоят суди Режевский туман судининг Саиднуриддин Розиқовнинг Россия фуқаролигини бекор қилиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди, деди тожикистонлик вакили сифатида қатнашган Урал қочқинлар уюшмаси президенти Людмила Лукашева. “Саиднуриддин Розиқов 2000 йилдан бери Россияда яшайди ва Россия Федерациясининг фуқароси», деб қайд этади у ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеофильмида.

Лукашеванинг сўзларига кўра, суд жараёнида суд судьяси Режевский тумани прокуратураси ва суди вакилларидан Саиднуриддин Розиқов томонидан Россия фуқаролигидан маҳрум этиш сабабларини сўраган. «Улар Розиқов ўз уйининг атрофини рухсатсиз, ўзганинг бир метрлик ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ҳолда тўсиб қўйган, деб жавоб беришди. Вилоят суди бу Россия фуқаролигидан маҳрум қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблади ва туман судининг қарорини бекор қилди», — дея қайд этади Лукашева.

«Бир томондан, биз қуйи инстанция қарорини бекор қилган вилоят судининг қароридан қониқдик. Бошқа томондан, Розиқовни, қариндошларининг сўзларига кўра, Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўғирлаб, Душанбега олиб кетишди» Лукашева деди.

Адвокат Режевский тумани прокуратурасига мижозини ўғирлаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганини айтди.

Саиднуриддин Розиқови шу йилнинг март ойида сирли равишда ғойиб бўлган. Кейин Эшони Саиднуриддиннинг ўғли Муҳаммад Розиқов Озоди радиосига нотаниш одам ўзини туман ҳокимлиги ходими сифатида кўрсатиб, отасини чақирганини айтди. «Отам кийиниб чиқиб кетди. Эртаси куни биз унинг Душанбе шаҳрида эканлигини билиб олдик», деди у.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигидаги манба 29 март куни Саиднуриддин Розиқовнинг Тожикистонда эканлигини ва тақиқланган Салафия диний ҳаракати билан алоқадорликда айбланаётганини тасдиқлади. Имомга қарши жиноий иш, манбага кўра, Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан тергов қилинмоқда.

Унинг сирли ғойиб бўлишидан бир ҳафта ўтиб, Саиднуриддин Розиқов ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеофильмида Россияда номаълум шахслар уни ўғирлаб, Тожикистон расмийларига топширганини айтди. «Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси текширув ўтказди ва менинг айбсизлигимни тасдиқлади. Ҳозир мен озодликда ва Душанбеда акам билан яшайман», — деди имом.

Эшони Саиднуриддин тожик расмийларидан уни Россияга олиб келишни талаб қилмоқда. «Россияда менинг олти ёшли ўғлим оғир касал бўлиб қолди, хотиним оғир аҳволда ва мен ҳужжат йўқлиги сабабли қайтиб келишга имконим йўқ», дейди у.

Саиднуриддин Розиқов 26 май куни Озоди радиоси билан телефон орқали суҳбатда Россиянинг Тожикистондаги элчихонаси унинг Россияга қайтишига рухсат берувчи ҳужжат олиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқаётганини айтди. «Тахминан уч ҳафта олдин Россиянинг Тожикистондаги элчихонаси консуллик бўлимига ариза ёздим. Кеча натижалар яқин кунларда эълон қилиниши ҳақида менга хабар беришди», деди у.

Россиянинг Душанбедаги элчихонаси улар Розиқовнинг аризасини қабул қилганлигини тасдиқлади ва Россия қонунчилигига биноан бир ой ичида кўриб чиқилишини таъкидлади.

Саиднуриддин Розиқов аввалига Озоди радиосига ўғирлаб кетилганлиги тўғрисида гапириб берди: «Номаълум шахс менга қўнғироқ қилди ва ўзини вилоят ҳокимлиги вакили сифатида таништириб, қўшниларидан бири панжара қуриш пайтида ерлар олиб қўйилиши тўғрисида мендан шикоят қилганини айтди. У мени гувоҳлик беришга таклиф қилди. Мошинам билан вилоят марказига қараб кетаётганимда, йўлни Газел автомобили тўсиб қўйди, ундан тўрт киши тушди ва улар мени газелга чиқариб, қўлларимга кишан солишди ва бошимга сумка кийдирди. Улар мени эрталаб соат тўртгача бирон бир бинода қолдиришди. Мен ўғирлаб кетувчиларга кекса одам эканлигимни айтдим, мени чақириш керак, мен ўзим келган бўлардим. Эрталаб соат 6 лар атрофида мени самолётга миндирдилар. Душанбе аэропортида мени хавфсизлик хизмати ходимлари топширди. Салафийлар билан ҳеч қандай алоқам йўқлиги маълум бўлгач, мени озод қилишди. Шуни таъкидлашни истардимки, Свердловск вилояти полициячилари қўпол иш қилишди».

Айни пайтда, Озоди радиосининг суҳбатдошлари унинг Тожикистон парламентининг собиқ спикери Шукуржон Зухуров билан бўлган муносабатлари Эшони Саиднуриддиннинг озод қилинишида муҳим роль ўйнаганлигини истисно этмайдилар. Имомнинг ўзи Зухуровнинг аралашуви ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтади.

Саиднуриддин Розиқов Тожикистоннинг Нуробод (собиқ Комсомолобод) вилоятида туғилган, 1998 йилдан бери Россияда оиласи билан яшаган ва ишлаган. Қариндошларининг сўзларига кўра, имом шу йиллар давомида кийим-кечак сотган. Саиднуриддин Розиқовнинг ўзи 90 йилларнинг охиридан бошлаб Россия Федерацияси фуқароси бўлганлигини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG