Ссылки доступа

Ўзбекистон COVID-19 инфекциясига қарши кураш доирасида хориждан 200 млн доллар қарз олади


Ўзбекистон COVID-19 инфекциясига қарши кураш доирасида икки халқаро молия институтидан 200 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит олмоқчи. Бу ҳақда мамлакат президенти томонидан шу йил 27 май куни имзоланган қарорда айтилган.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан 40 йилда қайтариш шарти билан 100 миллион доллар, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкидан эса 30 йилда қайтариш шарти билан 100 миллион доллар қарз олади.

ОТБдан олинган қарз ҳисобидан 35 миллион долларига тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари харид қилиниши айтилган.

Қарор билан халқаро молия ташкилотларидан олинган бу қарзларнинг барчаси бюджет маблағларидан қайтарилиши белгиланган.

Аввалроқ Молия вазирлиги, 2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда давлат қарзи 23,2 миллиард долларни ёки ЯИМга нисбатан 40,1 фоизни ташкил этгани, йил бошига нисбатан 133,7 миллион долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,3 фоизга камайганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG