Ссылки доступа

Нукусда нафақаси кечикканидан норози бўлганлар йўл тўсди


Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида 27 май куни бир гуруҳ фуқаро А. Дўсназаров кўчасида йўлни тўсиб қўйган.

Нукус шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, бунга нафақа олувчи фуқароларнинг нафақалари 25 майдан 27 майга кечиктирилгани сабаб бўлган.

Фуқароларга нафақа бериш кечиктирилганига важ ўлароқ “Ижтимоий муҳофаза қилишнинг ягона реестри” ахборот тизимида юзага келган техник носозликлар келтирилган.

Нукус ҳокимлиги техник носозликлар бартараф этилгани ва нафақалар куннинг иккинчи ярмида нафақа олувчиларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилганини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG