Ссылки доступа

Блогер Каримов Қашқадарёда вилоят ҳокимини видеога олгани учун таҳқирланганини маълум қилди


Қашқадарёлик блогер Умид Каримов вилоят ҳокимининг Косон туманидаги сайёр қабулида ҳақорат қилинганини қайд этди.

“Сайёр қабул давомида вилоят ҳокими косонлик депутатларни танқид қилаётган эди. Вилоят ҳокимини назарига тушмай, видеога олаётганимни кўриб, чалғимасин деб четроқдан видеога олишни бошладим. Шунда вилоят ҳокимлиги вояга етмаганлар профилактикаси бўлими ходими ўзига катта баҳо бериб юбориб, мени ҳақорат ҳам қилиб, вилоят ҳокимини сайёр қабулига бошқа келмаслигимни гапирди”, деб ёзган Капитан Каримов тахаллуси остида фаолият юритадиган қашқадарёлик блогер.

У “Дарё” мухбири билан суҳбатда воқеа жорий йил 29 май куни Косоннинг Ширинтепа қишлоғида содир бўлгани айтиб, ўзини ҳақоратлаган ходим ҳокимликнинг вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро маъсул котиби Машраббек Қўзибоев эканини қайд этган.

“Зойир Мирзаев сўз эркинлигини ҳурмат қиладиган раҳбар, деб биламиз. Аммо шу кунларда вилоят ҳокимлиги ходимлари ҳокимни фаолиятини ёритишимизга қаршилик қилишмоқда”, деб ёзган блогер.

Умид Каримов ҳодиса юзасидан вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовга ҳам хабар бергани, аммо ҳозирча ҳеч қандай реакция бўлмаганини қўшимча қилган.

XS
SM
MD
LG