Ссылки доступа

Аҳоли ва тадбиркорлардан 1 июндан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади


Адлия вазирлигининг билдиришича, 1 июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, жумладан тадбиркорлардан қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.

Талаб қилиш бекор қилинган ҳужжатлар шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари, кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларидан иборатдир.

Бундан ташқари меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари, иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалар ҳам фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳоллардагина сўралади.

Давлат органлари ва ташкилотлари мазкур ҳужжат ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

XS
SM
MD
LG