Ссылки доступа

Қирғизистонда мамлакат ахборот сиёсати концепцияси лойиҳаси тақдим этилади


Бишкекда 3 июнь куни Қирғизистоннинг 2021-2025 йилларда ахборот сиёсати концепцияси лойиҳаси тақдим этилади.

Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг хабар беришича, тақдимот «Қирғизистон Республикасининг ахборот сиёсати концепцияси» Миллий медиа-форуми доирасида бўлиб ўтади. Таъкидланишича, ушбу тадбир давомида, шунингдек, таклиф этилаётган лойиҳанинг асосий қоидалари ва сўз эркинлигини ҳимоя қилиш, фавқулодда вазиятларда ва можароларда оммавий ахборот воситаларида ишлаш, шунингдек, маълумот олиш имкониятини яратиш ва миллий таркибни ривожлантириш учун қулай муҳит яратилади.

Вазирлик маълумотларига кўра, Миллий медиа-форум ишида оммавий ахборот воситалари соҳаси мутахассислари ва вакиллари, давлат идоралари, шунингдек халқаро, жамоат ва таълим ташкилотлари иштирок этади. Оммавий ахборот воситалари сектори, давлат органлари ва фуқаролик жамияти ўртасидаги шериклик ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек Қирғизистон Республикасининг ахборот сиёсати Концепциясини амалга оширишда медиа соҳаси вакилларининг ҳиссасини аниқлаш ва бошқалар тадбирларнинг мақсадлари қаторига киради.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари орасида сўз эркинлиги глобал рейтингида Қирғизистон 79, Қозоғистон 155, Ўзбекистон 157-ўринларни эгаллаб турибди, бу ўтган йилгига нисбатан пастроқ. Тожикистон ҳам рейтингдаги позицияларини йўқотди ва 162-ўринга тушиб кетди. Ўтган йилга нисбатан Туркманистон Шимолий Корея ва Эритреяни «ортда қолдирди» ва 178-ўринни эгаллади.

XS
SM
MD
LG