Ссылки доступа

Россия Ғарбий округда янги ҳарбий қисмларни яратмоқда


Мудофаа вазирлиги Ғарбий ҳарбий округда 20 га яқин янги қўшин ва ҳарбий қисмларни яратади. Бу ҳақда бўлим бошлиғи Сергей Шойгу айтиб ўтди. Унга кўра, қарор қабул қилинишига АҚШ бошчилигидаги НАТОнинг Россия чегаралари яқинидаги фаолияти сабаб бўлган.

Вазирнинг айтишича, йил охирига қадар Ғарбий округ ҳарбий қисмларига икки мингга яқин замонавий қурол-яроғ ва техника етказиб берилади.

НАТО Бош котиби Енс Столтенбергнинг таъкидлашича, ҳарбий-сиёсий иттифоқ мудофаа мақсадида қўшинларни тайёрлаш орқали Москва билан мулоқотни давом эттиради.

Эрта баҳорда Россия қўшиб олинган Қримга ва Донбасс билан чегарага 120 мингга яқин аскар ва зобитларни юборгани маълум бўлди. Бу Ғарб ва Украинада хавотирга сабаб бўлди. Россия Мудофаа вазирлиги қўшинларнинг узатилишини Иттифоқнинг «таҳдид солувчи ҳаракатлари» ва машғулотларнинг ўтказилиши билан изоҳлади.

22 апрель куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ўн минглаб ҳарбий хизматчилар доимий жойлашиш пунктларига қайтишини эълон қилди.

Шу билан бирга, Шойгу қўшинларга НАТОнинг Defender Europe «машғулотлари ўтказиладиган ҳудудларда нохуш ўзгаришлар юз берган тақдирда дарҳол жавоб беришга тайёр бўлишни буюрди».

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россия кучларининг катта қисми Украина билан чегарада қолганини айтди. Давлат департаменти раҳбари ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасидаги музокараларда Украина яқинидаги рус ҳарбийлари билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди. Кейинчалик, Блинкен, хусусан, Украинани НАТО ёрдамида ҳарбийлаштириш Донбассдаги можарони ҳал қилишга ҳисса қўшмаслигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG