Ссылки доступа

Ўзбекистонда талабалар, журналистлар ва ёзувчилар коронавирусга қарши эмланади


COVID-19 га қарши эмланадиган фуқаролар рўйхатига 31 май кунидан бошлаб чет элга ўқишга борадиган талабалар, журналистлар, блогерлар, ёзувчилар ва телерадиокомпанияда хизмат қилувчи ходимлари қўшилди.

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова 31 май куни Vaksinauz телеграм канали орқали маълум қилди.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнининг биринчи босқичида 65 ёшдан ошган фуқаролар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасаси ходимлари ҳамда сурункали ҳасталиклар кузатиладиган шахслар иштирок этаётган эди.

XS
SM
MD
LG