Ссылки доступа

Қашқадарё вилоятида барча мактабгача таълим бўлими раҳбарлари ишдан бўшатилди


Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев вилоятдаги барча туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлими раҳбарларини ишдан олди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Бугун ҳамма туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлими раҳбарлари бўшатилади. Бундан кейин бўлим раҳбарларига ҳокимлар тавсия беради. Ишлайман деган раҳбар келиб, ўзини дастури ва таклифи билан бизни таништиради”, - деган иқтибос келтирилди Зойир Мирзаев сўзларидан.

Билдирилишича, 31 май куни вилоят ҳокимлигида Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси фаолиятига бағишланган танқидий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Асрор Алимардонов ўз вазифасига масъулиятсиз экани таъкидланган.

Расмий билдирувда вилоятда 1694 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритаётгани айтилади.

Мазкур ташкилотларда 2019 йилда 248 млн. сўм талон-торож қилиниб, 21 млн. сўм нотўғри харажат қилинган.

2020 йилда эса 326 млн. сўм талон-торож қилиниб, 120 млн. сўм нотўғри сарф қилинган, 2021 йилнинг биринчи чорагида эса 412 млн. сўм талон-торож қилиниб, 205 млн. сўм бюджет маблағлари нотўғри сарф қилинган.

XS
SM
MD
LG