Ссылки доступа

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Исломободга ташриф буюради


Эмомали Рахмон и Имран Хан
Эмомали Рахмон и Имран Хан

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан Исломободга ташриф буюради. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот ва матбуот департаменти хабар беришича, давлат раҳбарининг Покистонга ташрифи 2-3 июнь кунларига режалаштирилган.

«Томонлар турли соҳалардаги ҳамкорлик, жумладан, иқтисодиёт, савдо, сиёсат, сармоялар, хавфсизлик, мудофаа, маданият, таълим ва минтақавий алоқаларни муҳокама қилиши кутилмоқда. Музокаралар якунида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган», — дейилади ТИВ Озоди радиосининг хатига жавобан.

Хабар қилинишича, Имомали Раҳмон Покистон Президенти Ариф Алви билан ҳам учрашади.

Тожикистон ҳукумат доираларидаги иккита манбанинг айтишича, Тожикистон ва Покистон делегациялари ўртасидаги музокараларда икки масала — НАТО қўшинлари чиқиб кетганидан кейин Афғонистондаги вазият ва Душанбе ҳамда Исломобод ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳим бўлади.

АҚШ президенти Жо Байден Америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш 1 майда бошланиб, 11 сентябрга қадар тугашини маълум қилди. 25 апрелда АҚШ ва НАТО Афғонистондаги бир қанча базалардан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлади. Вашингтоннинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар мамлакатнинг Афғонистондаги ҳарбий операцияси бошида 2001 йилда белгиланган мақсадларга эришди. Кўпгина мамлакатлар, жумладан Марказий Осиё давлатлари, халқаро кучлар чиқарилгандан сўнг Афғонистон террорчилар учун бошпана берадиган мамлакатга айланиб кетиши ва бу минтақадаги хавфсизликка салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотирда.

Тожикистон ва Покистон доимий равишда Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик тарафдорлари эканликларини билдирмоқдалар. Бироқ, Кобул илгари бир неча бор Исломободни Ал-Қоида тармоғи ва Толибонни қўллаб-қувватлашда айблаган. Покистон ҳукумати бу айбловни рад этди.

Тожикистон Афғонистоннинг расмий ҳукуматини қўллаб-қувватлайди, Толибон ҳаракати Тожикистонда тақиқланган террористик ташкилотлар рўйхатига киритилган.

Душанбе ва Исломобод Тожикистон ҳамда Қирғизистондан Афғонистон ва Покистонга электр энергиясини етказиб беришни ўз ичига олган CASA-1000 энергия лойиҳасини амалга оширишни муҳим деб ҳисоблайди. У орқали Афғонистон ва Покистонга ўтадиган электр энергиясининг 70% Тожикистондан, 30% Қирғизистондан олиниши кутилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард доллардан ошди. «Барки Тожик»нинг сўнгги маълумотларига кўра, Тожикистонда инфратузилмани қуриш учун маблағ 351 миллион долларни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG