Ссылки доступа

ТИВ польшалик журналист Агнешка Пикулицканинг аккредитация муддатини узайтирмасликка қарор қилди


Польшалик журналист Агнешка Пикулицка-Вильчевска

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги “Al Jazeera” телеканали мухбири Агнешка Пикулицка-Вильчевсканинг аккредитациясини узайтирмаслик тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили Юсуф Қобулжонов ўз Телеграм-канали орқали маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, польшалик журналистга “Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари қайд этилганлиги сабабли” аккредитация муддатини узайтириш рад этилган.

Тошкентда фаолият олиб бораётган Агнешка Пикулицка шу йил февралида ярим йилга аккредитациядан ўтказилганди.

Аввалроқ журналист аёл Ташқи ишлар вазирлиги ходими Ўзбекистон ҳақида ижобий мақолалар ёзишни сўраб, унга босим ўтказгани, бундан ташқари, шилқимлик ҳам қилгани ҳақида баёнот берганди.

“Президент Мирзиёев ҳокимиятга келганидан бери ўтган бир неча йил ичида, журналистика соҳасида вазият яхшиланди. Буни аввалги даврга умуман қиёслаб бўлмайди. Аммо, асл масала шундаки, аккредитация ҳануз ҳаммага ҳам берилмайди. Ташқи ишлар вазирлигида менга қандай муносабатда бўлишгани ҳақида гапира бошлаганимдан бир неча кун ўтиб, менга аккредитация беришди. Аммо афсуски, фақат 6 ойга, июлгача. Мен буни яна узайтириш учун апрель бошида яна ариза бердим, ҳозир жавобини кутяпман. Ҳали яна аккредитация оламанми, йўқми, бу номаълум”, деганди журналист Агнешка Пикулицка.

XS
SM
MD
LG