Ссылки доступа

Андижон – Ўш йўналиши бўйлаб яна микроавтобуслар қатнай бошлади


Жорий йилнинг 1 июнидан Ўзбекистоннинг Андижон шаҳри билан Қирғизистоннинг Ўш шаҳри ўртасида микроавтобус қатнови қайта тикланди.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, сешанбадан Қирғизистонга тегишли “Трансордо” МЧЖ томонидан 12 дона замонавий микроавтобус қатновларни амалга ошира бошлаган.

Мазкур йўналишдаги қатновлар 2019 йил сентябрь ойи охиридан йўлга қўйилганди. Ўтган йили пандемия важидан бу қатнов вақтинча тўхтатилган эди.

Андижон билан Ўш ораси 45 километрни ташкил қилади.

Вазирлик давлат чегараларини кесиб ўтиш жараёнида икки давлат фуқароларидан сўнгги 72 соат ичида ўтказилган коронавирус инфекцияси йўқлигини кўрсатувчи ПЗР тести натижалари ҳамда Ўзбекистон фуқароларидан хорижга чиқиш биометрик паспорти мавжуд бўлиши талаб этилиши эслатган.

XS
SM
MD
LG