Ссылки доступа

Қирғизистонда «Сапат» халқаро таълим муассасаси президенти Орхан Инандани қидириш ишлари кучайтирилди


“Сапат” халқаро таълим муассасаси президенти Орхан Инандани топиш бўйича кучайтирилган тезкор-тергов тадбирлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда 2 июнь куни республика Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Бир кун олдин Президент Садир Жапаров Инандани қидиришни кучайтиришни буюрди. Президент матбуот хизмати Орхан Инандининг Қирғизистон фуқароси эканлигини тасдиқлади.

Айни пайтда Туркиянинг Қирғизистондаги элчихонаси биноси яқинида Инандани топишни талаб қилиб, митинг бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар унинг ўғирланиши ортида Туркия махсус хизматлари туриши мумкин, деб ҳисоблашади. Элчихона бу айбловларга ҳали изоҳ бермаган.

Аввалроқ адвокат Зоотбек Худайбергеновнинг тасдиқланмаган маълумотларига кўра Инанда Бишкекда куч билан ушлаб турилганини айтган эди.

“Сапат” таълим муассасалари тармоғининг президенти Орхан Инанда 1 июнга ўтар кечаси ғойиб бўлди. Унинг машинаси тунда эшиклари очиқ ҳолда топилган. Ўғлининг сўзларига кўра, Инанда ушбу машинани бошқарган ва охирги марта 31 май куни соат 18:00 да телефон орқали алоқага чиққан.

Асли Туркиядан бўлган Орхан Инанда “Сапат” мактаблари тармоғи ва Отатурк Ала-Тоо университетининг асосчиларидан биридир. У Қирғизистон фуқароси.

XS
SM
MD
LG