Ссылки доступа

ОАВ: Покистон Тожикистонга ўз ишлаб чиқариш қуролларини етказиб беради


Церемония встречи президента Таджикистана Эмомали Рахмона в Исламабаде, 2 июня 2021 года
Церемония встречи президента Таджикистана Эмомали Рахмона в Исламабаде, 2 июня 2021 года

Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг айтишича, Исломободда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашувда икки мамлакат мудофаа ва қурол-яроғ соҳасидаги ҳамкорлиги муҳокама қилинган.

«Мудофаа соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришимиз жуда муҳим», деди Имрон Хон Имомали Раҳмон билан учрашув якунлари бўйича журналистлар билан учрашувда. Тожикистон раҳбари ушбу мавзуда оғиз очмаган.

Тожикистон ҳукумат делегацияси аъзоларидан бири Озоди радиосининг мудофаа соҳасида эришилган келишув ҳақидаги саволига жавобан, Имомали Раҳмон ва Имрон Хон чоршанба куни Исломободда якка тартибдаги учрашув ўтказганини, унда икки томонлама масалаларни муҳокама қилганини айтди. «Учрашув ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди, эҳтимол улар бу масалани ҳам муҳокама қилишган, аммо мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳеч қандай ҳужжат имзоланмаган», деди суҳбатдошимиз.

Аммо, «Тонг» агентлиги хабар берганидек, Покистон Бош вазири Тожикистон раҳбари билан учрашув чоғида «Покистоннинг мамлакатда ишлаб чиқариш қуролларига бўлган эҳтиёжи масаласи муҳокама қилинди ва ўзаро англашув меморандуми имзоланди» деди.

Покистонлик журналист Сажжод Ҳуссеин Yahoo веб-сайтида чоп этилган мақоласида «Покистон ва Тожикистон мудофаа соҳасида ҳамкорлик шартномасини имзоладилар, унга кўра Покистон ушбу Марказий Осиё мамлакатига ўз ишлаб чиқариш қуролларини етказиб беради» деб таъкидлади.

2 июнь куни Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар беришича, иқтисодиёт, таълим, коррупцияга қарши кураш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, халқаро автомобиль транспорти ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик бўйича 12 та янги ҳужжатларни имзоланган, аммо рўйхатга қурол-яроғ рўйхатга киритилмаган.

Имомали Раҳмоннинг таъкидлашича, энергетика соҳасида Тожикистон томони энергетика лойиҳаларини, айниқса CASA-1000 лойиҳаси доирасида амалга оширишда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга қизиқиш билдирган. CASA-1000 энергия лойиҳаси Тожикистон ва Қирғизистондан Афғонистон ва Покистонга электр энергиясини етказиб беришни ўз ичига олади. У орқали Афғонистон ва Покистонга ўтадиган электр энергиясининг 70% Тожикистондан, 30% Қирғизистондан олиниши кутилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард доллардан ошади.

XS
SM
MD
LG