Бу ҳақда Олмаота вилояти полиция бошқармаси матбуот хизматига асосланиб маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига кўра, тергов ишлари 306-модданинг 3-қисми («Истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни чиқариш ёки сотиш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш») ва Жиноят кодексининг 141-моддаси 2-қисми (“ Шахс томонидан вояга етмаганнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятларни ноўрин бажариши, бепарволик туфайли вояга етмаганнинг ўлимига сабаб бўлиш») бўйича очилган.
306-моддада саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. 141-модда бўйича энг юқори муддат — беш йиллик қамоқ.
Мавжуд маълумотларга кўра, Чарин канёнига экскурсия Олмаота шаҳридаги 199-сонли мактаб-гимназия ўқувчиларининг ота-оналари томонидан ташкил этилган. 2 июнь куни улар ушбу фожиа учун мактабнинг ота-оналари ва ўқитувчилари айбдор бўлишидан хавотирланиб, матбуот анжумани ўтказдилар. Казинформ хабарига кўра, шу ҳафта полиция барча ота-оналарни сўроқ қилиш учун чақирган.
«Бу мактабнинг [раҳбарияти] айби эмас. Экскурсияни ота-оналарнинг ўзлари ташкил этишди. Узоқ вақт давомида бир-бирларини кўрмаган болалар онлайн ўқишдан сўнг, бироз дам олишларини хоҳладик. Аммо мен боламни ушбу экскурсияга юбормадим, чунки биз илгари у ерда қариндошлар билан бўлган эдик, — деди оналардан бири.
29 май куни Чарин канёнига тушган сел икки кишининг ҳаётига зомин бўлди (битта ўқитувчи, битта ўқувчи), деб хабар берди Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Бир қиз ғойиб бўлди, уни оқим олиб кетган. Бола эртаси куни қутқарув ишлари пайтида топилган. Олти киши жароҳат олди.
АҚШнинг Буюк Канёни билан таққосланадиган ноёб табиий ёдгорлик — Чарин Канёни Олмаотадан 200 километр узоқликда жойлашган. Канёнга йил давомида юзлаб одамлар ташриф буюришади. Бу Олмаота вилоятининг таниқли сайёҳлик жойларидан биридир.