Ссылки доступа

“Ўзгидромет”: Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати +46 даражага кўтарилади


Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 3-7 июнь кунлари янада қизиши кутилмоқда. “Ўзгидромет” мазкур аномал иссиқ “Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига” кузатилишини билдирган.

Қайд этилишича, ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 7-10° га юқори бўлади. Кундузлари ҳаво +40 +43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида эса +44 +46 даражагача исийди.

Ўзбекистонлик синоптиклар бу кунларда айрим жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкинлигидан ҳам огоҳлантиришган.

Аввалроқ Озодлик ФВВ маълумотига таянган ҳолда куни кеча Жиззах ва Навоий вилоятларида кучли шамол эсиб, унинг тезлиги 18-23 м/с га етгани ҳақида хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG