Ссылки доступа

Ўзбекистон билан Қозоғистон шаҳарлари ўртасида иккита янги авиақатнов йўлга қўйилди


Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Қозоғистоннинг Олмаота шаҳарлари ҳамда Ўзбекистоннинг Тошкент ва Қозоғистоннинг Туркистон шаҳарлари ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, янги авиақатновлар икки давлат Авиация маъмуриятларининг жорий йил май ойидаги келишувига мувофиқ ташкил этилган.

Қайд этилишича, Самарқанд – Олмаота – Самарқанд йўналишида “Uzbekistan Airways” ва “Air Astana” авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан ҳафтасига 2 мартадан қатнов амалга оширилади.

Туркистон – Тошкент – Туркистон йўналишида эса авиақатновлар “Air Astana” авиакомпанияси таркибига кирувчи “Fly Arystan” авиакомпанияси томонидан ҳафтасига 2 марта бажарилади.

Аввалроқ Озодлик март ойидан Қозоғистоннинг SCAT авиаширкати Ақтау – Урганч – Ақтау йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйгани ҳақида хабар қилганди.

XS
SM
MD
LG