Ссылки доступа

“Ижара уйимиз илонхона”. Қашқадарёлик ёлғиз она ва ёлғиз бола ҳикояси (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- “Ижара уйимиз илонхона”. Қашқадарёлик ёлғиз она ва ёлғиз бола ҳикояси. Бу болакайнинг исми Озодбек, у 12 ёшда. Айни кунларда у мактабда 5-синфни тугатди. Ўткан йилги қишдан қийналиб чиққан оила иссиқ кунларда қишга тайёргарлик кўрмоқда. Озодбек қўшнилариникидан молнинг гўнгини йиғиб чиқади ва таппи қилади. (видео)

- “Уч қаҳрамон”: Бозоримизни тортиб олишмоқда. Тошкент туманидаги “Уч қаҳрамон” бозоридаги тадбиркорлар дўконлари тортиб олинаётганидан шикоят қилмоқда. 25 май куни норозилик билдириш учун бозорга йиғилган дўкондорлар бозорнинг янги эгаларини рейдерлик босқинида айблашди. (видео)

- Душанбеда Тожикистон–Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда. (видео Настоящее время)

​- Сўх тўқнашувидан 1 йил ўтиб: баҳсли булоқ ва сукутга чўмган сўхликлар. Ўтган йил 31 майда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги баҳсли “Чашма” булоғи устида қонли тўқнашувдан бери 1 йил ўтди. Воқеада 200 дан ортиқ одам яраланган, сўхликлар Фарғона собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниевни тошбўрон қилганди. (видео)

- Носвой: Тутунсиз ўлим​. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти йили 31 майни “Халқаро тамакисиз кун” сифатида нишонлайди. Ташкилот ўз ҳисоботларида асосан сигарет чекишнинг инсон организмига салбий оқибатлари ҳақида бонг уради. (видео)

- Москвада ўзбекистонлик сиёсий қочқин ҳибсга олиниб, Тошкентга депортация қилинди. (видео Настоящее время)

- Ҳайдовчи-қотиллар: Боламни босиб кетган ИИВ ходимига жазо кучайтирилсин. 9 ой аввал маст ҳолатдаги ИИБ ходими машинасини катта тезликда бошқариб пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган она болани уриб кетди. Она тирик қолди. Болакай олган оғир тан жароҳатлардан нобуд бўлди. Орада шунча вақт ўтиб ҳам Гавҳар Юсуфхўжаева ҳамон таскин топмади. (видео)

- Фермер: “Кластер қонимизни ичяпти!”. Қашқадарё вилоят, Ғузор туманидаги 64 ёшли Норбой Бобоқулов 2014 йилда кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил қилган эди. Аммо 2020 йилда кластер корхонасига мажбуран бириктириб қўйилганидан сўнг, унинг ишидан барака қочди, даромад кўриб келаётган фермер энди зарарига ишлай бошлади. (видео)

- Жаҳонгир Отажонов хонадонига ҳужум: "Эрк" президентликка номзодини илгари сурди. 26 май куни мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси шу йил октябрида ўтадиган президентлик сайловларида собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов номзодини илгари сурди. (видео)

- Абдулла Арипов: Мирзиёевнинг “синалган” ва “синмаган” бош вазири. 24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев 60 ёшга тўлган бош вазир Абдулла Ариповни “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирлади. Абдулла Арипов Ўзбекистоннинг тўртинчи бош вазиридир. Каримов даврида ҳукуматдан ҳайдалган Ариповни Мирзиёев 2016 йилда ҳукумат тепасига олиб келган эди. (видео)

- Хива: Мозий билан юзлашганда. Хива - Марказий Осиёнинг иккита энг катта чўллари ўртасида жойлашган воҳа шаҳри. Пандемия маҳаллий аҳолига қандай таъсир қилди ва музей-шаҳар бугунги кунда қандай ҳаёт кечирмоқда? Хиваликларнинг орзу-умидлари қандай? (видео)

- "Чўлдаги Лувр" директори билан суҳбат: Мен устозларимга қарзимни узяпман! Ўтган ярим йилда Савицкий музейи ва рассомчилик галереясида нималар қилинди? Музейнинг янги раҳбарияти қандай қийинчиликлар билан тўқнашмоқда? Озодликнинг бу ва бошқа саволларига жавоб берган Тигран Мкртичев “чўлдаги Лувр”нинг кейинги тақдири борасида ҳам сўз юритди. (видео)

- Ғузорлик она: Йўқчиликдан ногирон боламни "Меҳрибонлик уйи"га бермоқчиман. Инсульт бўлиб соғлиғидан ажралган қашқадарёлик аёл юра олмайдиган ногирон қизини меҳрибонлик уйига топширишга мажбур бўляпти. Эрнинг ишсизлиги, вояга етмаган болаларга қаров йўқлиги, адоғи кўринмайдиган касаллик, оилани оғир аҳволга солиб қўйди. (видео)

- Дуобликлар: 30 йил унутилган қишлоқни Зоир Мирзаев ҳам унутди. Сувсиз ва йўлсиз, биттаю битта кўприги таъмирланмаётган дуобликлар шу йил апрелида Озодликка шикоят қилиши ортидан ҳоким бошчилигидаги мулозимлар қишлоққа ташриф буюрган ва барча муаммоларни ечишга ваъда берган эди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG