Ссылки доступа

Метеорологлар Тошкентдаги бўронларни жадал олиб борилаётган қурилиш ишлари билан боғламоқда


“Ўзгидромет” куни кеча Тошкентда кузатилган чангли бўрон пойтахтда “жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар” туфайли юзага келганини иддао қилди.

Ўзбекистонлик метеорологлар қайдича, Марказий Осиёнинг барча ҳудудлари учун чангли бўрон жуда тез-тез учрайдиган ҳодиса бўлиб, кўпинча бундай ҳодисалар қурғоқчил ҳудудларда – чўл ва ярим чўл ҳудудларда содир бўлади.

Мутахассислар май ойида Ўзбекистон ҳудуди бўйича бир нечта чангли бўрон ҳодисаси кузатилгани, Тошкентда ҳам 29 май куни шиддатли кучли шамол ҳисобига шу каби ҳодиса рўй берганини эслатганлар.

“Тошкент қурғоқчил ҳудуд деб ҳисобланмайди, лекин сўнгги йилларда Ўзбекистонда ва Тошкент шаҳрида жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар жуда катта миқдордаги қум ва чангнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда, улар ҳатто кучсиз шамол эсганда ҳам ҳавога кўтарилади”, дейилган “Ўзгидромет” хабарномасида.

XS
SM
MD
LG