Ссылки доступа

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Европа Иттифоқини Азимжон Асқаровнинг ўлимини текширишни талаб қилди


Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро нодавлат ташкилоти (CPJ) Европа Иттифоқи инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаровга нисбатан адолатга эришиши керак деб ҳисоблайди.

Ташкилот веб-сайтида эълон қилинган баёнотда Европа Иттифоқи расмийлари Қирғизистон ҳукумати билан бўладиган музокаралардан фойдаланиши ва адолатни излаши кераклиги таъкидланган.

«Европа Иттифоқи Қирғизистон расмийларини журналист Азимжон Асқаровнинг ўлими бўйича мустақил тергов ўтказишга мажбур қилиши керак. Европа Иттифоқи Қирғизистон расмийларини Асқаровнинг ҳибсда адолатсиз ўлими учун оммавий равишда кечирим сўраши, ўлимидан сўнг судланганлигини олиб ташлаши ва унинг оиласига товон пули тўлаши учун босим ўтказиши керак», — деди Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси вакили Том Гибсон.

1 июнь куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Питер Буриан Қирғизистонга келди. У мамлакат раҳбарияти билан икки томонлама учрашувлар ўтказади, Европа Иттифоқи ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

Қамоқда бўлган 69 ёшли Азимжон Асқаров 2020 йил 25 июлда пневмониядан вафот этди. Унинг вафотидан кейин БМТнинг Женевадаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Асқаровнинг ўлими юзасидан мустақил тергов ўтказиш зарурлиги тўғрисида, унинг оиласи Қирғизистон расмийларидан товон пули олишга ҳақли эканлиги тўғрисида баёнот берди. Шунингдек, Асқаровнинг ўлими билан боғлиқ қатор халқаро ташкилотлар Қирғизистон расмийларига танқидий хабарларни тарқатишди.

Азимжон Асқаров 2010 йил июнь воқеалари ва полиция ходимининг қотиллигига алоқадорликда гумон қилиниб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У Ўзбекистонда дафн этилган.

XS
SM
MD
LG