Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Украина пойтахтлари ўртасида авиақатнов йўлга қўйилмоқда


Украинанинг SkyUp авиаширкати кейинги ҳафтадан Тошкент билан Киев ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўймоқчи.

Авиаширкат маълумотига кўра, парвозларни шу йил 9 июнидан 27 октябригача ҳафтада бир марта амалга ошириш режаланган.

Чоршанба куни амалга ошириладиган рейс учун чипта нархи тақрибан 2,5-3 миллион сўм бўлиши кутилмоқда.

Украинага учмоқчи бўлган йўловчилардан суғурта полиси ва олинганига 72 соат тўлмаган манфий ПЗР-тести натижалари талаб қилинади.

Ўзбекистон билан Украина ўртасида мунтазам авиақатновлар 2015 йилдан бери тўхтаб қолган, ўшандан бери бу йўналишни тиклаш учун бир неча бор уриниш бўлган, бироқ улар натижасиз якунланган эди.

XS
SM
MD
LG