Ссылки доступа

Икки шахс Қирғизистон Президенти укасининг исмидан фойдаланиб 1,2 миллион доллардан кўпроқ маблағни олиб қўйишга уринган


Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси фирибгарликда гумонланиб, Қирғизистон Республикаси Президентининг укаси Собир Момуновнинг исмидан фойдаланган икки кишини ҳибсга олди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, эркаклар М.Т.А. фуқаросидан Қозоғистонда ҳибсга олинган товарлар билан контейнерларни экспорт қилиш масаласини ҳал қилгани учун 1 миллион 250 минг доллар олишга ҳаракат қилишган.

Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 204-моддаси 3-қисми («Катта миқдордаги фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилди. Эркаклар 3 июнь куни пулнинг бир қисмини олгандан кейин ҳибсга олинган, улардан бири вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «юқори лавозимли амалдорларнинг, шунингдек уларнинг яқин қариндошларининг исми ва обрўси»дан жиноий мақсадларда фойдаланиш учун қаттиқ чоралар кўрилишини айтди.

Аввалроқ, Президент Садир Жапаровнинг матбуот хизмати одамлар президент номи ортига яшириниб, ўзларини унинг қариндошлари, маслаҳатчилари ёки ёрдамчилари деб таништиришлари ва шахсий мақсадлар учун ҳукумат ва бошқа тузилмаларга мурожаат қилишлари ҳоллари кўпаяётгани ҳақида хабар берган эдилар. Бундай одамлар «зудлик билан ҳибсга олиниши керак, ҳатто улар унинг қариндошлари бўлса ҳам».

XS
SM
MD
LG