Ссылки доступа

“Сапата” битирувчилари Орхан Инандани топганга 1 миллион доллар ваъда қилишди


Бишкекда Ҳукумат уйида 1 июнь куни кечаси бедарак йўқолган Сапат мактаблари тармоғининг президенти Орхан Инандани топишни талаб қилган митинг давом этмоқда.

Иштирокчилар Инандани топганга 1 миллион доллар тўлашларини эълон қилишди.

“Орхан Инандани топганларга битирувчилар номидан 1 миллион доллар мукофот берилади. Умид қиламанки, ОАВ ушбу маълумотни тарқатади, — деди намойишчилардан бири микрофонга ўзининг эълонини бир неча бор такрорлаб.

Аввалроқ “Сапат” таълим муассасаси Орхан Инанда қаерда жойлашганлиги тўғрисида маълумот учун мукофот эълон қилган эди, унинг миқдори тақдим этилган маълумотларга боғлиқ бўлади.

Инанданинг йўқолиши Қирғизистонда жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Президент Садир Жапаров қидирувни кучайтиришни буюрди ва парламент Вазирлар Маҳкамасини Қирғизистон фуқаросининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўришга чақирди. Хавфсизлик Кенгаши котибиятида Орхан Инанда йўқолганлиги тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўқитувчини тезкор қидирув эълон қилди, Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг «Ўғирлаш» моддаси билан иш қўзғатилди.

XS
SM
MD
LG