Ссылки доступа

Қирғиз-тожик чегарасидаги зиддият: фаоллар Халқаро жиноий судга мурожаат қилишмоқда


6 июнь куни Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурорига Қирғизистоннинг тинч аҳолисига қарши ҳарбий жиноятлар фактлари бўйича Тожикистон раҳбариятига қарши тергов бошлаш тўғрисида илтимоснома юборилди.

Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва ҳуқуқ ҳимоячиси Сания Тўқтогазиева маълум қилди. «Жабрланганлар ва фуқаролик жамияти номидан Рим Статутининг 15-моддасида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланиб, бугун мен Халқаро жиноят суди прокурорига 53-моддасига биноан терговни бошлаш тўғрисида илтимоснома билан Тожикистоннинг ҳарбий хизматчилари ва бош қўмондонларига нисбатан Рим Низоми, фуқароларга қарши ҳарбий жиноятлар содир этилиши тўғрисида мурожаат юбордим. Маълумот йиғишда ва мурожаат ёзишда ёрдам берган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман», деди у.

Ушбу мурожаатга Сания Тўктогазиевадан ташқари, қатор қирғиз ҳуқуқ ҳимоячилари, жамоат ташкилотлари ва адвокатлар ҳам имзо чекишди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида қуролли тўқнашув 28-30 апрель кунлари содир бўлган. Натижада Қирғизистон томонидан 154 киши жароҳат олди, 36 киши ҳалок бўлди, уларнинг иккитаси болалардир. Тожикистон расмийлари 19 киши ўлган ва 87 киши яраланганини расман эълон қилди.

Боткен вилоятида 136 та уй, мактаб ва чегара постлари ёқиб юборилган ёки вайрон қилинган, 58 мингга яқин одам уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Тожикистон Сўғд вилоятида бутунлай вайрон бўлган 14 уй, иккита хароба уй ва битта бино ҳақида хабар берди. Можаро зонасидан 15 мингга яқин фуқаро эвакуация қилинди.

Иккала мамлакат ўзаро айбловларни жўнатишди, Қирғизистон ва Тожикистон назорат органлари оғир моддалари бўйича жиноий иш қўзғашди.

XS
SM
MD
LG