Ссылки доступа

Самарқандда сув етказиб беришда 8 соатлик чеклов жорий қилинди


Самарқанднинг айрим мавзеларида 8 июндан бошлаб сутканинг маълум соатларидагина аҳолига сув етказиб берилади.

“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ маълумотига кўра, бу вақтинчалик чора “ичимлик суви захирасининг чегараланганлигини инобатга олиб, ерости суви захирасининг етишмаслиги ва истеъмол ҳажми ортганлиги сабабли шаҳар аҳолисининг ичимлик сувига бўлган талабини яхшилаш мақсадида” амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, 3 ва 4 босқич насос станциялари орқали сув таъминоти билан боғлиқ ҳудудларда, яъни Саттепо, “А” ва “Б” микрорайонлар, Буюк ипак йўли, С. Бухорий ва А. Темур турар жой масканларида сешанбадан эътиборан ичимлик суви вақтинча жадвал асосида эрталаб соат 06:00 дан 10:00 гача ва кечқурун соат 18:00 дан 22:00 гача узатилади.

“Самарқанд сув таъминоти” аҳолини сув билан узлуксиз таъминлаш қачон тикланишига аниқлик киритмаган.

Аввалроқ Озодлик Самарқанд шаҳри ва вилоятдаги қатор туманлар шу кунларда сув таъминотида узилишларга дуч келаётгани ҳақида хабар қилган. Масъуллар буни “ёғингарчилик йўқлиги ва Зарафшон дарёси ўзанида сув оқимининг камлиги сабабли ерости сувларининг сатҳи (дебити) пасайиб кетган”и билан боғлаган.

XS
SM
MD
LG