Ссылки доступа

Ўзбекистон Қирғизистоннинг Боткен вилоятида мактаб қуриб беради


Ўзбекистон Қирғизистоннинг Боткен вилояти Самарқандек қишлоғида мактаб қуриб беради.

Вилоят маъмуриятининг хабар беришича, бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили Абдикарим Алимбаев, Боткен вилояти ҳокими Учқунбек Жўрабоев ва Фарғона вилояти раҳбари Хайрулло Бозоров билан учрашуви чоғида келишилган.

Янги таьлим муассасаси 70 йил олдин қурилган маҳаллий гимназия биносининг ўрнига барпо этилиши режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа қандай шароитларда амалга оширилиши аниқ айтилмаган.

Қирғизистонда 2 262 та мактаб мавжуд бўлиб, 2018 йилда мамлакат ҳукумати уларнинг 200 га яқини яроқсиз ҳолатга келганини, республикада яна 600 та ўрта таълим муассасалари етишмаётганини хабар қилган.

XS
SM
MD
LG