Ссылки доступа

“Муқимий” театрига Александр Бекжонов директор этиб тайинланди


"Муқимий" театрининг янги директори Александр Бекжонов
"Муқимий" театрининг янги директори Александр Бекжонов

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжонов Муқимий номидаги давлат мусиқали театрига директор этиб тайинланди.

Маданият вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, янги директор куни кеча “Муқимий” театрида бўлиб ўтган йиғилишда вазирлик масъуллари томонидан театр жамоасига расман тақдим этилган.

Шу йил 10 июлида 60 ёшни қарши оладиган А. Бекжонов Хоразм вилоятининг Хонқа туманида туғилган. Актёр турли спектакль, фильм ва сериалларда қатор ролларни ижро этган.

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг аввалги директори Мирза Азизов шу йил 16 апрелида коронавирус инфекциясидан вафот этганди. 58 ёшли актёр вафотига ундаги юрак-ишемик хасталиклари ҳам сабаб бўлгани айтилган.

XS
SM
MD
LG