Ссылки доступа

Қирғизистон темир йўлининг собиқ раҳбари Василий Дашков 1,1 миллиард сом жарима тўламаганлиги учун ҳибсга олинди


Василий Дашков.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси яна «Қирғиз темир йўли» давлат корхонасининг собиқ бош директори Василий Дашковни ҳибсга олди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Илгари хабар қилинганидек, «Қирғиз темир йўли» дан маблағ олиб чиқиш коррупция схемаси фош этилди. Тергов маълумотларига кўра, 2020 йил май ойидан декабрь ойигача Дашков инвентаризация буюмларини етказиб бериш учун тўлов ниқоби остида, уланган хусусий компанияларга ноқонуний равишда 1,1 миллиард сом (13 миллион доллар) ўтказган.

2021 йил 18 майда Бишкек шаҳрининг Первомайский туман суди Василий Дашковга етказилган зарарни қоплаш шартлари бўйича уй қамоғида сақлаш чорасини танлади. Бироқ, шу кунгача Дашков етказилган зарарни қопламаган.

Бундан ташқари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси қайд этишича, «Қирғиз темир йўли» давлат корхонасидан бюджет маблағларини ўзлаштиришнинг қўшимча фактлари аниқланди. Хусусан, 2021 йилнинг январидан апрель ойигача давлат корхонасидан қарийб 490 миллион сом маблағ талон тарож қилинган. Шундай қилиб, етказилган зарарнинг умумий миқдори қарийб 1,5 миллиард сомни ташкил этди.

Шу муносабат билан 8 июнь куни В. Дашков ҳибсга олинган ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош вазир Улукбек Мариповнинг 25 мартдаги буйруғи билан Василий Дашков «Қирғиз темир йўли»нинг бош директори лавозимидан озод этилди.

XS
SM
MD
LG