Ссылки доступа

Қирғизистон Бош прокуратураси Марказий Осиё Америка университети президенти мамлакатдан чиқарилмаслигини айтди


Марказий Осиё Америка университети президенти Эндрю Кучинс Қирғизистон ҳудудидан чиқиб кетолмайди.

Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси бу ҳақда хабар бериб, агар у АҚШга бормоқчи бўлса, у ҳолда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара хизмати уни чегарада ушлаб туришини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирида Эндрю Кучинс Бирлашган Араб Амирликларидан психотроп моддаси бўлган посилкани текшириш мақсадида сўроққа чақирилган эди. Тергов унга «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг ўхшашларини сотиш мақсадларисиз ноқонуний ишлаб чиқариш» моддаси бўйича жиноят содир этганликда гумон қилинганлиги тўғрисида хабарнома тарқатди. У сўроқда бўлиш мажбурияти билан озод қилинди. Тергов давом этмоқда.

Фейсбукдаги «AUCA Студентлар» гуруҳида университет Васийлик кенгаши аъзоси Девид Ладхдир пакетнинг таркиби Кучинснинг шифокори буюрган дори эканлигини айтди. Лахдхирнинг айтишича, препарат АҚШда фойдаланиш учун тасдиқланган ва АҚШнинг йирик дорихонаси томонидан почта орқали юборилган.

Эндрю Кучинс 2019 йилда университет ректори этиб тайинланди. 2000 йилдан 2007 йилгача у Карнеги фондида турли лавозимларда ишлаган. 2007 йилдан 2015 йилгача — Карнеги фондининг Евросиё — Россия дастурининг стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази директори бўлган. У Вашингтон шаҳридаги Жоржтаун университети профессори.

XS
SM
MD
LG