Ссылки доступа

Жануби-ғарбий божхона бошлиғи Нурбек Айтмаматов Қирғизистонда ҳибсга олинган


Ноқонуний бойишда гумон қилиниб, Жануби-Ғарбий божхона бошқармаси бошлиғи Нурбек Айтмаматов ҳибсга олинган. Ушбу маълумотни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тасдиқлади.

Тергов маълумотларига кўра, Айтмаматов ўзининг расмий ваколатларидан фойдаланган ҳолда, Жанубий-Ғарбий божхона идорасида товарларни нотўғри декларация қилиш ва товарларнинг «ёлғон транзити» учун коррупция схемаларини уюштирган, натижада улар катта миқдордаги қинғир даромадларга эришган.

Ноқонуний равишда олинган моддий манфаатлар, дея қайд этади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, Нурбек Айтмаматов катта миқдордаги кўчма ва кўчмас мулкни сотиб олиш орқали қонунийлаштирди. Хусусан, у қарийб 4,5 миллион долларлик 30 дан ортиқ ҳашаматли квартираларни, тахминан 1 миллион долларлик 10 дан ортиқ транспорт воситаларини сотиб олди. «К.С.И.» ва «Р.К» қурилиш компаниялари орқали қинғир даромадларининг расмий қисми қонунийлаштирилди.

10 июнь куни Айтмаматов ушланиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторига жойлаштирилди.

XS
SM
MD
LG