Ссылки доступа

Исроил дунёда биринчи бўлиб мўйна маҳсулотларини сотишни тақиқлади


Исроил мўйна маҳсулотларини сотишни тақиқлади. Тегишли ҳужжатни мамлакат атроф-муҳит вазири Гила Гимлиел имзолади, деб хабар бермоқда The Jerusalem Post.

Шундай қилиб, Исроил мўйна маҳсулотларини бутун мамлакат бўйлаб сотишни тақиқлаган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди.

Тақиқ 2021 йил декабрида кучга киради. Шу билан бирга, Исроилда ҳали ҳам мўйнадан илмий ва маърифий мақсадларда, шунингдек диний маросимларда фойдаланиш мумкин бўлади. Тақиқни бузганлик учун жазо 75 минг шекелгача (1,6 миллион рубль) жарима ёки бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Ҳайвонларни ҳимоя қилувчи фаоллар 2009 йилдан буён Исроилда мўйна сотишни тақиқлашни талаб қилишмоқда. Исроилнинг ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилоти Animals Now маълумотларига кўра, мамлакат аҳолисининг 86 фоизи мўйна сотишни тақиқлашни қўллаб-қувватламоқда.

Сўнгги йилларда ўнлаб йирик кийим-кечак ишлаб чиқарувчилари мўйнадан фойдаланишдан воз кечишди.

Даниядаги энг йирик мўйна ким ошди савдоси уйи минкалар вайрон қилинганидан кейин ёпилди.

XS
SM
MD
LG