Ссылки доступа

Озарбайжон 15 маҳбусни миналаштирилган жойлар харитаси учун Арманистонга топширди


Демонстрация сторонников Никола Пашиняна в Ереване, 1 марта 2021 (архив)

Озарбайжон расмийлари Тоғли Қорабоғнинг мунозарали ҳудудининг бир қисмидаги миналаштирилган майдонларнинг хариталари эвазига 15 нафар ҳарбий асирни Арманистонга ўтказилишини эълон қилди.

Арманистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян 12 июнь, шанба куни алмашинув амалга оширилганлигини тасдиқлади.

Озарбайжон ташқи ишлар вазири Арманистон томони топширган хариталарда Тоғли Қорабоғнинг Агдам минтақасида 100 мингга яқин миналар жойлашган жой тасвирланганлигини таъкидлади.

Арманистонлик 15 маҳбусни топшириш Озарбайжон ва Грузия чегарасида Грузия ҳукумати вакиллари иштирокида амалга оширилди.

Ўтган йил охирида ҳарбий ҳаракатлар пайтида Озарбайжон армияси томонидан асирга олинган арман ҳарбий асирлари ва Арманистоннинг бошқа фуқаролари сони номаълум бўлиб қолмоқда.

Март ойида ҳибсга олинган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари мурожаат қилган Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг маълумотларига кўра, 249 Арманистон фуқароси Озарбайжон асирлигида қолишда давом этмоқда.

Аввалроқ, Арманистон расмийлари 69 ҳарбий асир ва бошқа ҳибсга олинганлар олти ҳафталик урушдан сўнг (2020 йил сентябрь-ноябрь) Арманистонга қайтарилгани ҳақида хабар беришган.

XS
SM
MD
LG