Ссылки доступа

UNICEF Қирғизистонга COVID-19 вакцинасини етказиб беришда ёрдам беради


COVID-19 га қарши 150 минг дозадаги вакциналарни Хитойдан Қирғизистонга 20 июнга қадар етказиб берилиши мумкин, деди Қирғизистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири Алимкадир Бейшеналиев.

Унга кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) вакцина партиясини етказиб беришда ёрдам кўрсатмоқда.

«20 июнга қадар Хитойдан вакцинанинг иккинчи партияси келиши кутилмоқда. Биз музокара ўтказдик. UNICEF етказиб беришда ёрдам беради», — деди вазир.

Бунгача Синофарм вакцинасининг иккинчи партиясини етказиб беришда муаммолар бўлганлиги ва Қирғизистон инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш учун маблағ излаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Жорий йилнинг март ойида Хитой 75 минг кишига мўлжалланган 150 минг дозадаги Синофарм вакцинасининг биринчи бепул партиясини ажратди. 11 май куни Хитой ҳукумати Қирғизистонга иккинчи вакцинасини этказиб беришга қарор қилгани маълум бўлди.

Россиянинг Спутник V вакцинаси Қирғизистонда ҳам қўлланилади. Қирғизистонда коронавирусга қарши эмлаш 2021 йил 29 мартда бошланган. Ҳозирги кунгача 90 мингга яқин одам вакцинани олган.

XS
SM
MD
LG