Ссылки доступа

Қозоғистонда бензин нархи кўтарилди (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Қозоғистонда бензин нархи кўтарилди. (видео Настоящее время)

- Блогер Македонский Ўзбекистонга киритилмади. Россияда Искандар Македонский номи билан танилган видеоблогер 28 яшар Искандар Қодиров Ўзбекистонга киритилмади. 10 июн куни Москвадан Қашқадарё пойтахти Қарши шаҳрига учиб борган влогер чегарадан ортга қайтарилди. (видео)

- Ўзбекистон-Тожикистон: “Миналардан тозаланган” муносабатлар. 10-11 июн кунлари Шавкат Мирзиёев Тожикистонга сафар қилди. Бу давлатга учинчи сафари давомида Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллиги даврида қадимий Ҳўжанд шаҳарга борган илк давлат раҳбари бўлди. (видео)

-Мирзиёев Хўжандда. Боғ сайри, "Арбоб" саройида қабул тантанали қабул. 11 июнда Шавкат Мирзиёев Хўжандга борди ва Ўзбекистон мустақиллиги даврида бу қадимий шаҳарга борган илк давлат раҳбари бўлди. (видео)

- ШАРҲСИЗ: Ўш воқеаларига 11 йил тўлди. Бугунги Ўш шаҳри... Қирғизистон жанубида 500га яқин киши ўлимига сабаб бўлган Ўш воқеаларига 10 июнь куни 11 йил бўлди. Расмий маълумотларга кўра, қирғинда 446 одам вафот этган, 2 минга яқин одам турли жароҳатлар олган. 57 одам бедарак йўқолган. (видео)

- Жазирама: ўзбекистонликлар аномал иссиқда қандай жон сақламоқда? 3-7 июнь кунлари Тошкент шаҳрида охирги уч асрнинг максимал ҳаво ҳароратлари рекорди янгиланди. Ўзбекистон пойтахтида қайд этилган энг юқори ҳаво ҳарорати +44,6 даражага етган бўлиб, бу кўрсатгич 1997 йил 18 июлда кузатилган. Ўзбекистонликлар аномал иссиқда қандай қилиб жон сақламоқда? (видео)

- Ўзбекистон-Тожикистон: Регистрациясиз 10 кун яшаш мумкин. Тожикистон ва Ўзбекистон расмийлари 10 июн куни 36 та ҳужжатни имзоладилар. Келишувга биноан юкларни ташиш ҳамда Тожикистон ва Ўзбекистон гражданларининг ўзаро борди-келдиси тартибини осонлаштирилди. (видео)

- Шавкат Мирзиëев Тожикистонга расмий ташриф билан келди. (фотогалерея)

- Самарқанддаги масжидга рейд: Қонун ким томонда? Пахтачи туманидаги масжидда ноқонуний диний таълим беришда гумон қилинган шахс 15 суткага ҳибс қилинди. Чунки, Ўзбекистонда хусусий тартибда диний таълим бериш қонун билан тақиқланган. Болаларга бошланғич диний таълим берувчи муассасалар эса Ўзбекистонда расман йўқ. (видео)

- Юлдуз Усмоновани судга беришди. Нукус шаҳрида қорақалпоқ тилида чиқадиган "Эл хизматинда" газетаси бош муҳаррири Султонбек Зиëев ва шу нашрнинг ҳуқуқшуноси Даврон Тожимуродов Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Юлдуз Усмоновани судга берди. (видео)

- Мирзиёевнинг 5 ташаббуси учун 4-асрга оид археологик ёдгорлик вайрон қилинди. Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Саида Мирзиёева Тошкент вилоятининг Бўка туманида президентнинг беш ташаббусини тақдим қилганидан икки йил ўтиб, бу ердаги 4-асрга оид археологик ёдгорлик устига қурилган ёшлар мажмуаси вайронага айланди. (видео)

- Ҳукумат ҳорижий инвесторга берган парк ташландиқ аҳволда. Шу йил февраль ойида ҳукумат “Дўстлик” (“Бобур”) боғини 49 йил муддатга хорижий инвесторга беришини маълум қилди. Боғнинг янги эгаси Тошкентдаги ‘Экопаркни” бошқараётган Eurasia International Marketing МЧЖ боғни модернизация қилиш бўйича лойиҳани тақдим этиши керак эди. (видео)

​- Осиё 360°: Хоразмнинг лазгиси. (видео Директ)

- Ҳукумат ҳорижий инвесторга берган парк ташландиқ аҳволда. Шу йил февраль ойида ҳукумат “Дўстлик” (“Бобур”) боғини 49 йил муддатга хорижий инвесторга беришини маълум қилди. Боғнинг янги эгаси Тошкентдаги ‘Экопаркни” бошқараётган Eurasia International Marketing МЧЖ боғни модернизация қилиш бўйича лойиҳани тақдим этиши керак эди. (видео)

- Польшалик журналист Ўзбекистон ҳукуматини туҳматда айблади. Польшалик журналист Агнешка Пикулицка-Вильчевска Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг аккредитациясини узайтирмаслик ҳақида 2 июнь куни эълон қилган қарори ўзи учун кутилмаган бўлмаганини айтди. (видео)

- Мирзиëев учун уюштирилган 13 миллиардлик "иссиқхона шоуси". Бевосита Шавкат Мирзиëев топшириғи билан Наманганнинг Баланд адирига давлатнинг 13 миллиард сўмига қурилган 1000 дона иссиқхона бир йилга бормай ташландиқ жойга айланган. (видео)

- Қодирий набиралари давлатдан уй-жой масаласида ёрдам сўрамоқда. 2019 йил декабрида атоқли адиб, Сталин қатағонлари қурбони Абдулла Қодирий авлодларининг узоқ йиллик орзуси ушалди. Адиб яшаган Тошкентнинг Самарқанд дарвозасидаги ҳовлида унинг уй музейи очилди. Бу ҳовлида Қодирий набиралари ҳам яшаб келган. Улар адиб хотираси абадийлаштирилганидан мамнун, аммо бугунги кунда уй-жой муаммоси билан тўқнаш келганликларини айтишмоқда. (видео)

- Алексей Гаршин: Шоввозсой - халқни очиқчасига талаш. Бир неча ой давомида 50 яшар собиқ электроника муҳандиси Алексей Гаршин тиришқоқлик билан машхур дам олиш масканига киришга ҳаракат қилди. Гаршин Шоввозсой курортининг сирини билишга уринди ва ўзининг YouTube каналида унга бағишланган бир нечта видеоларни тақдим қилди. Дам олиш маскани деб аталаётган жой - "Шоввозсой" Озодлик журналистик суриштирувининг асосий объекти. (видео)

- “Ижара уйимиз илонхона”. Қашқадарёлик ёлғиз она ва ёлғиз бола ҳикояси. Бу болакайнинг исми Озодбек, у 12 ёшда. Айни кунларда у мактабда 5-синфни тугатди. Ўткан йилги қишдан қийналиб чиққан оила иссиқ кунларда қишга тайёргарлик кўрмоқда. Озодбек қўшнилариникидан молнинг гўнгини йиғиб чиқади ва таппи қилади. (видео)

- Москвада ўзбекистонлик сиёсий қочқин ҳибсга олиниб, Тошкентга депортация қилинди. (видео Настоящее время)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG