Ссылки доступа

“Аёллар дафтари”га кирганларга “гўзаллик салони”га айлантирилган контейнерлар берилмоқда


Ўзбекистонда контейнерлардан мобил гўзаллик салонлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Маҳаллий нашрларнинг хабарига кўра, куни кеча ана шундай контейнерлардан 50 таси чекка қишлоқларга юборилган.

Қайд этилишича, зарур ускуна ва мебель билан жиҳозланган салонларнинг ҳар бирида “Аёллар дафтари”га киритилган ва махсус касбий таълим олган етти нафаргача аёл ишлаши мумкин.

Лойиҳа Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Бухоро вилояти ҳокимлигининг “Темир дафтар”га киритилган ночор оилалар учун 1000 дона бизнес учун контейнерлар ясаб, имтиёзли кредит асосида тарқатилишини билдирилгани ҳақида хабар қилинган.

XS
SM
MD
LG