Ссылки доступа

Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро юзасидан фаолларнинг мурожаатлари ХЖСда рўйхатдан ўтказилди


Халқаро жиноят суди прокуратураси қирғиз-тожик чегарасидаги можаро юзасидан Қирғизистон фаолларидан хабарларни қабул қилганлиги ва рўйхатдан ўтказганлиги тўғрисида хат юборди.

Адвокат ва ҳуқуқ ҳимоячиси Сания Тўқтўзиева ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида айтганидек, жавоб 14 июнь куни олинган.

6 июнь куни бир қатор қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, жамоат ташкилотлари ва адвокатлари Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокурорига Тожикистон ҳарбий хизматчилари ва бош қўмондонларига қарши тергов бошлаш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилишди. Иш Қирғизистон Республикасининг тинч аҳолисига қарши ҳарбий жиноятларни содир этиш фактлари бўйича очилиши сўралган. Кейинчалик, Азаттйк билан суҳбатда Сания Тўқтўзиева «Халқаро жиноят судида оддий одамлар эмас, балки ҳарбий жиноятлар учун ҳарбий хизматчилар ва юқори мартабали қўмондонларни халқаро қонунчиликка биноан жавобгарликка тортишга қодир бўлганлар ишлайди», деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида қуролли тўқнашув 28-30 апрель кунлари содир бўлган. Натижада Қирғизистон томонидан 154 киши жароҳат олди, 36 киши ҳалок бўлди, уларнинг иккитаси болалар. Тожикистон расмийлари 19 киши ўлган ва 87 киши яраланганини расман эълон қилди.

Боткен вилоятида 136 та уй, мактаб ва чегара постлари ёқиб юборилган ёки вайрон қилинган, 58 мингга яқин одам уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Тожикистон Суғд вилоятида бутунлай вайрон бўлган 14 уй, иккита хароба уй ва битта бино ҳақида хабар берди. Можаро зонасидан 15 мингга яқин фуқаро эвакуация қилинди.

Иккала мамлакат ўзаро айбловларни жўнатишди, Қирғизистон ва Тожикистон назорат органлари оғир моддалари бўйича жиноий иш қўзғашди.

XS
SM
MD
LG