Ссылки доступа

"Qumtor Gold Company"нинг кондаги умумий фойдаси бир ой ичида 40 миллион доллардан ошди


15 июнь куни Президент Садир Жапаров «Қумтор» конида бўлди ва вақтинча ташқи бошқарув жорий қилинганидан кейин корхона фаолияти билан танишди.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, Жапаровга коннинг узлуксиз ва мунтазам режимда ишлаши, ишчилар иш ҳақларини ўз вақтида олишлари, мамлакат бюджетига барча тўловлар ва солиқлар режа асосида амалга оширилаётгани айтилган.

Президент олтинни қайта ишлаш заводини кўздан кечирди, карьерни бориб кўрди ва "Qumtor Gold Company" ЁАЖ меҳнат жамоаси билан суҳбатлашди.

«Бир ойдан кам вақтинчалик ташқи бошқарув давомида "Qumtor Gold Company" 44 минг унция олтинни сотди ва натижада 40 миллион долларлик ялпи фойда келтирди. Корхона ходимлари таъкидлаганидек, бойроқ рудани ўзлаштиришнинг бошида олтин ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиши кутилмоқда», — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Корхона ходимлари билан учрашувда Садир ЖКапаров "Qumtor Gold Company" ЁАЖ ҳисобидан Норин вилоятини ривожлантириш жамғармасини ташкил этишга қарор қилинганлигини айтди.

У ерда Президент транспорт ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигига, "Qumtor Gold Company" ЁАЖ билан биргаликда Балиқчи-Барскоон автомобиль йўлини қуриш масаласида иш бошлашни буюрди.

17 май куни Қирғизистон парламенти «Қумтор» компанияси фаолиятини текшириш бўйича давлат комиссиясининг компаниядан қарийб 460 миллиард сом йиғиб олишни таклиф қилган ҳисоботини тинглади. Жўқорғи Кенгес Вазирлар Маҳкамасига «Қумтор Голд” компаниясида ташқи бошқарувни вақтинча жорий этишни буюрди, эртаси куни Тенгиз Болтурук ташқи менежер этиб тайинланди.

16 май куни Centerra Gold Inc. Қирғизистон ҳукуматига қарши ҳакамлик муҳокамасини бошлади. Шунингдек, компания «Қирғизалтын»га Centerra Gold Inc.даги акциялари билан ишлашни тақиқлаганини эълон қилди. 20 май куни компания Қумтор конини эгаллаб олганини эълон қилди ва Тенгиз Болтурукка қарши даъво қўзғади. 1 июнь куни Centerra Gold Inc.нинг шўба корхоналари эканлиги маълум бўлди. Qumtor Gold Company ва Qumtor Operating Company Нью-Йорк судига мурожаат қилишди.

XS
SM
MD
LG