Ссылки доступа

Қирғизистон энергетика вазири қўшни давлатларга сув сотилиши ҳақидаги тахминларга изоҳ берди


Энергетика ва саноат вазири Доскул Бекмурзаев журналистларга сув сотилиши ҳақидаги тахминларга изоҳ берди.

16 июнь куни Тўхтоғул ва Қамбар ота ГEСларига пресс-тур пайтида вазир Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон билан электр энергиясини алмаштириш бўйича келишувга эришганини эслади.

«1 июндан 1 сентябргача биз электр энергиясини қайтараяпмиз, табиийки, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам, сув чиқариш ҳам кўпаяди. Энергетиклар ҳеч қачон сув сотмаган ва сотмайди ҳам. Айни пайтда гидроэлектр станциясида иккита блок ишлайди, ишлаб чиқариш қуввати 500 мегаватт, бирида реконструкция ишлари олиб борилмоқда, иккинчисида техник хизмат кўрсатилмоқда. Қиш мавсумига қадар биз 4 та блокни ишга туширамиз. Биз энергия танқислигини ёпишга ҳаракат қиламиз», — деди вазир.

Журналистларнинг бу қишда электр узилишлари бўладими ёки йўқми деган саволига вазир «Худо сақласин, бўлмайди» деб жавоб берди.

16 июнь ҳолатига кўра, сув омборидаги сув ҳажми 10 миллиард 874 миллион кубометрни ташкил этади. Тўхтоғул ГEСи Қирғизистон томонидан истеъмол қилинадиган электр энергиясининг 33 фоизини ишлаб чиқаради.

Бу йил Тўхтоғул сув омборидаги сув ҳажми жуда камайди. Қирғизистон ҳукумати 2019 йилдан бери Норин — Сирдарё дарёси ҳавзасида сувнинг паст цикли мавжудлигини ва бунинг натижасида 19 миллиард кубометр сув сақланадиган Тўқтоғул сув омборида сувнинг етарли даражада йиғилмаслигини айтди.

XS
SM
MD
LG