Ссылки доступа

Қирғизистон Президенти девони раҳбарининг собиқ ўринбосари Алмамбет Салиев ҳибсга олинди


Президент маъмурияти раҳбарининг собиқ ўринбосари Алмамбет Салиев ноқонуний бойиш факти билан ҳибсга олинган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар қилди.

Тергов маълумотларига кўра, Салиев экс-президент [Сооронбай Жеэнбеков] ҳомийлигидан фойдаланиб, суд тизими, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлат органлари ишига фаол аралашиб, давлат тузилмаларига зарар нетказиш орқали хусусий тузилмалар манфаатларида лоббичилик қилган.

Шунингдек, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг таъкидлашича, Салиев ўзининг расмий даромади билан таққосланмайдиган мол-мулк активларини давлат идораларида ишлаган даврида тегишли шахсларни рўйхатдан ўтказиш орқали сотиб олган. У қурилиш компанияларидан бирига — кўп қаватли уйлар қурилишига ва бошқа тижорат объектларига сармоя киритди.

16 июнь куни Алмамбет Салиев Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг «Ноқонуний бойиш» моддаси билан ҳибсга олинган ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Экс-президент Сооронбай Жеэнбеков Салиевни 2017 йил 11 декабрда унинг маъмурияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинлаган. 2020 йил 20 октябрда Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров уни лавозимидан четлаштирди.

XS
SM
MD
LG