Ссылки доступа

Россия ТИВ АҚШ билан маҳбусларни алмаштириш масаласини кўриб чиқаётганини эълон қилди


Мария Захарова на международном экономическом форуме в Петербурге, 3 июня 2021
Мария Захарова на международном экономическом форуме в Петербурге, 3 июня 2021

Россия ТИВ вакили Мария Захарова RTVI телеканалига берган интервьюсида Москва ва Вашингтон ўртасида маҳбуслар алмашинуви эҳтимоли бўйича тадқиқотлар бошланганлигини айтди.

Россия президенти Владимир Путин чоршанба куни Жо Байден билан учрашувдан кейинги матбуот анжуманида АҚШ ва Россия Қўшма Штатларда ҳукм қилинган россиялик маҳбуслар ва Россияда жазо ўтаётган америкаликлар тўғрисида муайян муросага келишлари мумкинлигини айтди.

Мария Захарова RTVI телеканалига берган интервьюсида маҳбусларни эҳтимолий алмашиш масаласини кўриб чиқиш «жамоат майдонида муҳокама қилинмаслиги» кераклигини таъкидлади. «Биз очиқликни тарғиб қилувчи бўлиммиз, аммо сукут сақланиб қоладиган пайтлар ҳам бор», деб таъкидлади Захарова.

XS
SM
MD
LG