Ссылки доступа

Мамлакатда оммавий қатлларнинг айбдори Эроннинг янги президенти бўлиши мумкинми? (видео)


Плакаты с изображением Ибрагима Раиси
Плакаты с изображением Ибрагима Раиси

Эроннинг энг консерватив сиёсатчиларидан бири Иброҳим Раисийнинг 18 июнь кунги президентлик сайловларида ғалаба қозониши тахмин қилинмоқда. Раиси 2019 йилдан бери Эрон суд тизимининг раҳбари. У 1988 йилда ўн минглаб мухолифатчиларнинг оммавий қатл этилишида иштирок этиш билан боғлиқ шахс.

Эронда президентлик сайловлари 18 июнь куни бўлиб ўтади, шу билан бирга олтита округда Исломий Мажлисга оралиқ сайловлар, учта сайлов участкасида Шариат экспертлари кенгашига оралиқ сайловлар ва 1347 шаҳар ва 620 қишлоқ ва кўчманчи қабилаларда Ислом кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Ғолиблик учун асосий номзодлардан бири Эрон суд тизимининг раҳбари, 61 ёшли Иброҳим Райсийдир. Раисий 2017 йилда сайловларда қатнашган, аммо ўша пайтдаги амалдаги президент Ҳасан Руҳонийга ютқазган. У 38% дан ортиқ овоз билан иккинчи ўринни эгаллади.

Энди консерваторлар Иброҳим Раисийнинг Эронда президентлик пойгасида ғолиб бўлишига барча шароитларни яратиб беришди, дейишади маҳаллий кузатувчилар. Уларнинг фикрига кўра, Эрон президенти нафақат порахўр амалдорларнинг бармоқларини, балки қўлини ҳам кесиб ташлашни ваъда қилган одамга айланиши мумкин. Эроннинг собиқ сиёсий маҳбуси Ираж Месдокининг фикрича, Эрон расмийлари Раисийнинг сайловлардан ғалаба қозонишига халақит бериши мумкин бўлган кўплаб ислоҳотчи номзодларга йўл қўймаган. «У Эронда диссидентларни оммавий қатл этишда иштирок этиши билан боғлиқ шахс, ҳаттоки Ҳасан Руҳоний ҳам буни бир марта эслатган эди», деди Месдоки.

Президентликка номзодларни рўйхатдан ўтказиш арафасида Хавфсизлик Кенгаши янги танлов мезонларини тасдиқлади, уларга ислоҳотчилар лагери ва мўътадил мухолифатнинг барча номзодлари жавоб бермади. Четлатилганлар қаторида собиқ президент Маҳмуд Аҳмадинажод, амалдаги вице-президент Эсхак Жаҳонгирий, парламентнинг собиқ спикери Али Ларижоний, собиқ ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи, оппозисионер Мостафа Тожзаде ҳам бор.

Президентлик сайловидаги ягона ислоҳотчи — Эрон Марказий банкининг 2018 йилдан бери раиси бўлган 64 ёшли Абдуннассер Ҳиммети. Ислоҳот кун тартибига эга бўлган яна бир номзод, илгари вице-президент бўлиб ишлаган 64 ёшли Моҳсен Меҳрализода 16 июнь куни сайлов кампаниясининг сўнгги куни ўз номзодини қайтариб олди.

Эрон президентлиги учун асосий даъвогар бўлган Иброҳим Раисий 1988 йилда Ислом режими мухолифатига ўлим жазоси чиқарган қўмита аъзоси бўлганлиги сабабли АҚШ санкцияларига учраган шахслар рўйхатига киритилган.

Выборы в Иране: претенденты и запреты
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:12 0:00

Эронда президентлик сайловлари мамлакат АҚШ санкциялари босими остида бўлган, Эроннинг кўплаб минтақаларида пандемия авж олаётган ва иқтисодий инқироз кўпроқ одамларни қашшоқлик чегарасидан пастга туширган ва уларни президент сайловларини бойкот қилишга ундаган бир пайтда ўтказилади, дейилади Эрон мухолифат гуруҳлари хабарида.

XS
SM
MD
LG