«Менга етиб келган маълумотларга кўра, 7 минг жарима ҳисобдан чиқарилди. Мен жарималар қандай ҳисобдан чиқарилганлиги, бу кимлар эканлиги тўғрисида маълумот тайёрлаш учун кейинги йиғилишни сўрайман. Жарималарни оддий одамлар тўлайди, аммо амалдорлар тўламайди. Бундай бўлмаслиги керак. Бунга уларга ким ҳуқуқ берди?», дейди у.
Депутат жарималарни ҳисобдан чиқарган шахсларнинг жавобгарлиги ҳам кўриб чиқилиши кераклигини қўшимча қилди.
Хавфсиз шаҳар ўз ишини Бишкекда 2019 йил 12 февралда бошлади. Йўлларда қоидабузарликларни қайд этадиган камералар ўрнатилган. Лойиҳанинг биринчи босқичи Россиянинг Вега концерни томонидан амалга оширилди.
2021 йил 27 майда парламентда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг биринчи босқичи учун ўтказилган тендернинг қонунийлиги, шунингдек, ушбу лойиҳани Акциядорлик Жамияти томонидан амалга ошириш сифати ва шартларини ўрганиш учун вақтинчалик депутатлик комиссияси тузилди.