Ссылки доступа

Тожикистонга COVID-19 га қарши 300 минг дозалик Хитой вакцинаси етказиб берилди


20 июнь куни кечқурун Sinovac Research & Development Co. Ltd. компанияси томонидан Хитойга CОВИД-19 га қарши 300 минг дозалик вакцина етказиб берилди.“

Душанбе халқаро аэропортида Пекиндан амалга оширилган махсус чартер рейсини юқори лавозимли тожик расмийлари ва Хитойнинг Тожикистондаги элчиси кутиб олди.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 300 минг доза CoronaVac вакциналари Хитой ҳукуматининг Тожикистон халқига бепул совғасидир. Вакцина махсус омборларда сақланади ва илгари тасдиқланган режа асосида фойдаланилади, деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Хабар беришларича, вакцина Тожикистон — Хитой тоғ-кон компанияси (Тибет-Эверест Ресурс компанияси МЧЖнинг шўба корхонаси) томонидан ташкиллаштирилган махсус чартер рейсида етказилган. Айни пайтда, Тожикистон ва ХХР ўртасида ҳаво қатнови ҳали ҳам тикланмаяпти.

Пекин Тожикистонга Хитойда ишлаб чиқарилган антивирусга қарши эмлашни бепул бериши ҳақида 1 март куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Хитой раҳбари Си Цзинпиннинг телефон орқали суҳбати пайтида маълум бўлди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг CОVАХ дастури асосида март ойида Тожикистонга 192 минг доза АстраЗенека вакцинаси қабул қилинди. Коронавирусга қарши оммавий эмлаш Тожикистонда 23 март куни бошланди. Тожикистонда аҳолининг заиф қатламлари орасида CОVID-19 юқумли касаллигига қарши эмлашни бошлаш тўғрисида фармон мамлакат президенти Имомали Раҳмон томонидан 22 март куни имзоланди. Ушбу қарор асосида барча вазирликлар ва идоралар, ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий маъмуриятлар, ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар Соғлиқни сақлаш вазирлигига эмлаш жараёнида ёрдам беришга мажбурдирлар ва вазирлик ҳар бир босқич тугаганидан кейин 15 кун ўтгач ҳукуматга ҳисобот бериши керак.

Айни пайтда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Тожикистонда 80 мингдан ортиқ одам эмланган. Бироқ, кўплаб аҳоли АстраЗенека вакцинасига шубҳа билан қарашади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан буён Тожикистонда коронавирус 13 308 кишида қайд этилган, 90 нафар бемор инфекция қурбонига айланган. Бироқ, мустақил манбалар коронавирусни юқтирган ва ушбу инфекциядан вафот этганлар сони расмий статистикада кўрсатилгандан анча кўп эканлигини даъво қилмоқда.

XS
SM
MD
LG