Ссылки доступа

Чу дарёси тошқини туфайли Қирғизистон 800 гектар ерни йўқотди


Қирғизистон трансчегаравий Чу дарёси қирғоғининг ўз вақтида мустаҳкамланмаганлиги сабабли 800 гектар ерни йўқотди. Фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеэв матбуот анжуманида шундай деди.

Унинг сўзларига кўра, Чу дарёси қирғоғида Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги чегарани белгилайдиган тўғонлар йўқлиги сабабли, ҳар йили дарё тошқини бўлиб, дарё туби Қирғизистон ҳудудига кириб боради. Вазир ушбу йўналишдаги ишлар бошланганини, масала Президент Садир Жапаровнинг шахсий назоратида эканлигини айтди.

2020 йилда Кемин туманининг Чим-Қўрғон қишлоғида яшовчилар Чу дарёси канали ўзгартирилганлиги ва шу билан давлат чегараси чизиғи бузилганлигини билдиришди. Уларга кўра, «Қирғизистон ерининг 1 километри Қозоғистонга ўтган».

Кейин, Давлат чегара хизмати Чим-Қўрғон қишлоғида Қирғизистон ва Қозоғистон ҳудудларини ажратиб турувчи Чу дарёсининг йўналиши ҳақиқатан ҳам ўзгарганлиги ҳақида хабар берди.

Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги давлат чегарасининг бир қисми Чу дарёси бўйлаб ўтади. Мамлакатлар ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 1257 километрни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG