Ссылки доступа

Ӯзбекистонда транспортга ниқобсиз чиқиш, оромгоҳларга ПЗР-тестсиз кириш тақиқланди


Ўзбекистонда бундан буён йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик чораларини кўриши лозим.

Бунга оид қарор Республика махсус комиссияси томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига биноан қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларни масъулиятни ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилган.

Айни пайтда мутасаддиларга темир йўл вокзаллари ва аэропортларда санитария-эпидемилогия талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олиш, жумладан дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилишини таъминлаш вазифаси юкланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Республика махсус комиссияси қарори билан, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, энди Ўзбекистонда алоҳида кўрсатма бўлгунга қадар фуқароларни санаторий, пансионат ва болалар оромгоҳларига қабул қилишдан олдин охирги 72 соат давомида топширилган ПЗР (полимер занжирли реакция) таҳлили талаб этилиши тартиби жорий этилади.

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар аввалги декадага нисбатан икки баробар (ўртача 200 тадан 400 тага) ортгани кузатилмоқда.

Аввалроқ Озодлик Республика махсус комиссияси қарори билан Ўзбекистонда коронавирусга қарши давлат ҳисобидан эмланувчилар рўйхати кенгайтирилгани, эндиликда ёши 50 дан ошганлар ва олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари коронавирусга қарши бепул эмланиши мумкинлиги ҳақида хабар қилган.

XS
SM
MD
LG