Ссылки доступа

Махсус поезд 25 ва 28 июнь кунлари Россиядан ўзбекистонликларни Тошкентга олиб келади


Россиядан ватанига қайтиш ниятида бўлган ўзбекистонликларни олиб келиш учун 25 ва 28 июнь кунлари иккита махсус поезд қатнови амалга оширилади.

“Ўзбекистон темир йўллари”нинг билдиришича, 25 июнь куни Волжский-Тошкент, йўналишидаги биринчи поезд соат 20:57 да Волжский вокзалидан Тошкентга йўлга чиқади.

28 июнь куни 22:28 да Москванинг Қозон вокзалидан Тошкент йўналишида поезд ўз ҳаракатини амалга оширади.

Йўловчилар ёки уларнинг яқинлари е-ticket.railway.uz сайти орқали чипталарни электрон тарзда харид қилишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG