Ссылки доступа

Қозоғистонда хизмат кўрсатувчи ходимлардан мажбурий эмлашлар талаб қилинмоқда


Қозоғистондаги хизмат кўрсатувчи ходимларга, CОВИД-19га қарши эмлашдан бош тортган тақдирда, ҳар ҳафта ПЗР таҳлилларини ўтказиш таклиф этилади. Бу ҳақда 23 июнь куни бўлиб ўтган брифингда маълум бўлди.

- [Рад этганлар] ҳафтасига бир марта ўзларининг ПЗР тест натижаларини тақди этишлари шарт. ПЗРни иш берувчи ёки ходим ўзи тўлайди. Бу иш берувчининг ихтиёрида, — деди Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой.

Вазирдан нега ПЗР тестини ўтказиш харажатлари мажбурий тиббий суғурта жамғармаси томонидан қопланмаслиги сўралди.

- Эмлашлар давлат томонидан қопланади. Илтимос, эмланинг. Ва энг муҳими, ПЗР тести сизни коронавирусдан ҳимоя қилмайди, аммо эмлаш ҳимоя қилади. Шунинг учун, бу ерда сиз аниқ танлов қилишингиз керак: агар сиз касал бўлишни истамасангиз, унда давлат сизга бепул эмлаш имкониятини беради. Агар фуқаролар у ёки бу сабаб билан буни қилишни хоҳламасалар, унда сиз бунинг учун тўлашингизга ишонишингиз керак, — деди вазир.

Бугунги кунда Қозоғистонда коронавирус инфекциясини ПЗР текшируви камида етти минг танга (17 доллар атрофида) туради. Шундай қилиб, синовлар ойига 28 минг тенге (тахминан 70 доллар) га тушиши мумкин.

22 июнь куни Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг йиғилишида Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Ерали Туғжанов бош санитария шифокорига коронавируснинг «дельта» ҳамда «ҳиндча» штаммининг кашф этилиши муносабати билан қўшимча чоралар кўришни тавсия қилди. Хусусан, хизмат кўрсатувчи ходимлар, CОВИД-19 га қарши эмланмаган йирик уюшган гуруҳлар (саноат корхоналари) учун ишлашга чекловларни — мажбурий ПЗР синовлари шаклида киритиш таклиф этилади.

23 июнь куни Олмаотада «ҳиндча» штаммга хос бўлган коронавирус мутацияси ҳам аниқлангани маълум қилинди.

XS
SM
MD
LG