Ссылки доступа

Олмаотада фаол Кунболатулининг тарафдорлари унинг озод қилинишини талаб қилмоқда


24 июнь куни Олмаотада бир неча ўнлаб одамлар Медеу туман ички ишлар бўлими биносига келиб, фаол Байболат Кунболатулининг озод қилинишини талаб қилишди.

Шу ҳафта бошида суд Кунболатулини Хитой консуллиги олдида «ноқонуний пикет уюштиргани учун» 15 кунлик қамоққа ҳукм қилди.

Пайшанба куни полиция биноси олдида йиғилганлар орасида Кунболатулининг қариндошлари, шунингдек, Шинжондаги қариндошларини озод қилиш ва уларнинг Қозоғистондаги оилалари билан бирлашишни талаб қилиб Хитой консуллигини пикет қилишган.

Намойишчилар олдига чиққан полиция ходимлари Кунболатулининг полиция бўлимида бўлмаганлигини таъкидладилар. Улар фаолни озод қилиш талабини «ноўрин» деб аташди ва унга 15 кунлик қамоққа олиш тарзидаги маъмурий жазо қўлланилишини айтишди. Воқеа жойига келган прокурор йиғилганларга уларнинг учрашуви расмийлар томонидан санкцияланмаганлиги тўғрисида огоҳлантирди. Аммо прокурорнинг талабига қарамай, одамлар тарқалишмади.

Ушбу норозилик ҳаракати пайтида Байболат Кунболатулининг онаси ўзини ёмон ҳис қилди ва унга тез ёрдам чақирилди. Ўнлаб полициячилар оломонни кузатмоқда. Иштирокчилар Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев ва БМТга мурожаатномаси остида имзо йиғишни бошладилар. Унда Хитой консуллигини пикет қилганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақириқ бор.

Олмаотадаги Хитой консуллиги олдида фуқароларнинг Шинжондаги қариндошларини озод этишни талаб қилган пикетлари тўрт ойдан кўпроқ давом этди. Улар Қозоғистонда таъқиб қилинаётганини айтишади. Пикетлар февраль ойида бошланганидан бери баъзилари камида икки марта жаримага тортилди.

Чоршанба куни ҳибсга олинган кишининг тарафдорлари ва қариндошлари полиция биносига йиғилиб, унинг озод қилинишини талаб қилишди. Маъмурий суд нафақат Кунболатулини ҳибсга олишга қарор қилди, балки 146 000 танга (тахминан 340 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортди. Бу фаол учун иккинчи ҳибсга олинишидир. Февраль ойида у «тинч йиғилишларни ташкил этиш тартибини бузгани» учун 10 кун ҳибсга олинган.

Аввалроқ Кунболатулининг қариндошлари ва унинг тарафдорлари суд қарори эълон қилинганидан кейин унга қарши куч ишлатилганлигини билдиришган. Уларнинг сўзларига кўра, полиция уни калтаклаган, қўллари ва оёқларидан кўтариб, таҳдид қилган. Полиция ушбу баёнотларни рад этди. Медеу вилояти полицияси вакили фаолни ҳеч ким урмаганини айтди, аммо у шикоят ёзиши мумкин.

Тўрт ойдан ортиқ пикетлар давомида ҳеч ким Хитой консуллигидан намойишчиларга чиқмаган. Намойишчилар Хитой уларнинг талабларини эътиборсиз қолдираётганини ва Қозоғистон расмийлари чегара билан ажратилган оилаларнинг фожиасига бефарқ қарашларини айтишади.

Қозоғистон расмийлари Хитойнинг мамлакат иқтисодий жиҳатдан боғлиқ бўлган сиёсатини очиқ танқид қилишдан тийилиб, Шинжонда сақланаётган одамларнинг қариндошлари шикоятлари «дипломатик каналлар орқали» кўриб чиқилишини айтмоқдалар.

Кўпгина гувоҳлик ва ҳужжатларга, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг баёнотларига кўра, Хитой сўнгги бир неча йил давомида Шинжонда маҳаллий этник гуруҳларга, шу жумладан қозоқларга қарши репрессияларни амалга оширмоқда.

АҚШ ҳукумати ва Бельгия, Нидерландия ва Канада парламентлари Пекинни геноцидда айбламоқда. Хитой Шинжондаги ҳаракатларини «ички ишлар» ва «терроризм ва экстремизмга қарши кураш чоралари» деб атайди.

Қозоғистоннинг тинч йиғилишлар тўғрисидаги қонунига кўра ҳар қандай ҳаракатлар, ҳаттоки битта пикет ҳам маҳаллий ҳокимият билан келишилган бўлиши керак. Ҳуқуқ фаоллари ўтган йили қабул қилинган митинглар тўғрисидаги қонунни расмийлар илғор, халқаро меъёрларга зид ва ҳуқуқларни чеклаш деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG